Билл Гейтс: “Сунъий интеллект – ихтиролар орасида энг хавфлиси”

Сақлаш
16:06 / 14.10.2026 92 0

Таниқли миллиардер ҳамда Мicrosoft асосчиларидан бири Билл Гейтс сунъий интеллектни “инсоният томонидан шу пайтгача қилинган ихтиролар орасида энг хавфлиси” деб ҳисоблайди.

 

У CNN телеканалига берган интервюсида сунъий интеллект автомобиллар, самолётлар ёки гиёҳвандлик воситаларидан кўра каттароқ таҳдид солаётганини таъкидлаб, АҚШ ҳукуматини ушбу соҳа устидан назоратни кучайтиришга чақирди.

 

Миллиардернинг таъкидлашича, сунъий интеллект устидан жамият назоратидаги ягона механизм уни ишлаб чиқаётган компанияларнинг ўзи бўлиб қолмаслиги керак.

 

Аввалроқ Гейтс NBC телеканалига берган интервюсида сунъий интеллектнинг ривожланиши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.

 

“Сунъий интеллект, шубҳасиз, миллиардлаб инсонларнинг ҳалокатига сабаб бўлувчи воқеаларни келтириб чиқариш учун етарлича кучга эга”, – деди Билл Гейтс.

 

Гейтснинг фикрича, сунъий интеллект келаси йилдаёқ ҳакерлик ҳужумларининг кескин кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис Билл Гейтс АҚШ президенти ва унинг маъмурияти билан сунъий интеллект хавфсизлигини муҳокама қилишни мўлжаллаяпти.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//