Сиёсат
Бобур Исломов Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Бобур Исломов “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Янги лавозимда у 2023 йилнинг июль ойидан буён ишлаб келаётган Дилмурод Эргашев ўрнини эгаллади.
Бобур Ҳуснидинович Исломов 1981 йилда Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилган. У 2003 йилда Навоий давлат кончилик институтини, 2005 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини, 2012 йилда эса Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ