Жамият
Ўзбекистонда “Маънавият қалқони” республика китобхонлик танловида совринли ўринларни эгаллаган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини 12 ойдан 11 ойга қисқартириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ҳарбий учувчилар билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси ҳарбий хизматни ташкил этиш ва ўташ тартибини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш ҳамда малакали учувчиларнинг тажрибасидан самарали фойдаланишга қаратилган.
Лойиҳа муаллифларига кўра, китобхонлик танловида совринли ўринларни эгаллаган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддатини бир ойга қисқартириш уларнинг китоб ўқишга қизиқишини ошириш ва маънавий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Таъкидланишича, танлов ғолиби хизматни тўлиқ 12 ой ўташ ва якуний тадбирларда қатнашишни исташи ҳам мумкин. Шу сабабли хизмат муддатини қисқартириш ҳарбий хизматчининг аризаси асосида амалга оширилишини белгилаш таклиф этилди.
Қонун лойиҳасининг яна бир йўналиши ҳарбий авиация учун малакали кадрларни сақлаб қолишга қаратилган.
Ҳужжатда Ўзбекистон ва хорижий олий ҳарбий таълим муассасаларининг учувчи мутахассислиги бўйича битирувчилари билан янги контракт тузишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳасини тайёрлашда хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Ҳужжат Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳамда Адлия вазирлигининг ижобий хулосасини олган.
Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ