Жамият
Ўзбек болалар ёзувчиси Саъдулло Қуронов бир ойда ўз асарлари савдосидан 238 миллион сўм даромад олди. Бу ҳақда “Қамар” китоблар дўкони ўз ижтимоий саҳифасида хабар берди.
“Галактикада бир кун” илмий-фантастик трилогияси уч қисмдан иборат бўлиб, муаллифи асарни 2016 йилда ёзишга киришган, 2019 йил бошларида илк бор нашр этилиб, сотувга чиққан. Роман шу пайтгача ўндан ортиқ марта қайта нашр қилинган.
Муаллифнинг айтишича, дастлаб асар кенг кўламли тарғиботларсиз, аста-секин ўқувчилар меҳрини қозонган. Кейинчалик унинг айрим парчалари 5–6-синф адабиёт дарсликларига киритилиши, шунингдек, “Ёш китобхон” кўрик-танловининг мажбурий ўқилиши керак бўлган асарлар рўйхатидан жой олиши китобхонлар доирасини янада кенгайтирган.
Трилогиянинг яна бир муҳим жиҳати бор: биринчи қисмни ўқиган болалар воқеалар давомини билиш учун кейинги китобларни ҳам интиқлик билан кутади. Шу тариқа асар атрофида ўзига хос китобхонлар аудиторияси шаклланган.
“Қамар” китоблар дўкони тармоғи статистикасига кўра, “Галактикада бир кун” китоблари бир ой ичида 7 220 нусхада сотилган. Муаллифнинг айтишича, дўкон вакиллари бу кўрсаткични ўзбек муаллифлари асарлари орасидаги рекорд натижалардан бири сифатида баҳолаган. Илгари бундай юқори савдо кўрсаткичлари, асосан, хорижий адабиёт намуналари ва турк адабиётидан қилинган таржималар ҳиссасига тўғри келар эди. Мазкур натижа ўзбек тилидаги болалар китобига талаб мавжудлигини кўрсатади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ