Жамият
Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрида дунёнинг 200 га яқин давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган нуфузли халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақда хабар берган эдик.
Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди. Ёш муҳандислар 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.
13 октябрь куни “Робототехника бўйича халқаро мусобақа ғолиблари ва уларнинг мураббийларини мукофотлаш тўғрисида”ги президент фармони эълон қилинди. Давлат раҳбари халқаро робототехника мусобақасида дунёнинг 190 га яқин мамлакатидан келган иқтидорли ёшлар ўртасида рекорд натижага эришган ёшларни мукофотлади.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
Бўтахонов Зиёдулла Зоиржон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси.
“Келажак бунёдкори” медали билан
Саломов Иброхим Уктамович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори;
Абдужабборов Абдуллох Абдуғофур ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси техник мураббийси;
Акбаров Шохрухбек Аъзамжон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Косимов Акбаршох Анвар ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Мирахмедов Аюбхон Анвар ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Пардаев Умарбек Шерзод ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Содиқов Шукрулло Шерали ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Тешабаев Махкамбек — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Тешабаева Сафина — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери;
Тожиқўзиев Жасурбек Рустамжон ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Урманов Баходир Дониёрович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Урманов Хондамир Дониёрович — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси;
Юсупхўжаев Ҳасанхон Алишер ўғли — Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ