Жамият
Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг 6 километрли қисмида автобуслар учун ажратилган “А” йўлакларда ҳаракатни назорат қилувчи камералар ўрнатилди. Қайд этилишича, бу чора жамоат транспортига устуворлик бериш ва ажратилган йўлаклардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган.
Пойтахтнинг бошқа кўчаларидаги автобус йўлакларида ҳам назорат камералари босқичма-босқич ишга туширилмоқда. Шу билан бирга, янги БРТ йўлаклари барпо этилиб, жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар тармоғи кенгайтирилмоқда.
Хабарда автобус йўлагини банд қилиш ўнлаб йўловчиларнинг кечикишига сабаб бўлиши таъкидланган. Битта автобусда бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ йўловчи бўлиши мумкин. Автомобиль унинг ҳаракатига тўсқинлик қилса, ишга, ўқишга ёки бошқа манзилга кетаётган йўловчилар вақт йўқотади.
Ажратилган йўлаклар автобусларнинг ортиқча кечикишларсиз ҳаракатланиши ва қатнов жадвалига риоя қилишини таъминлаш учун мўлжалланган.
Соат 06:00 дан 23:00 гача “А” йўлакларда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлмаган транспорт воситаларининг ушбу йўлакларда юриши тақиқланади. Ҳайдовчилардан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиш, тақиқланган вақтларда автобус йўлакларини банд қилмаслик сўралган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ