Жамият
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси сентябрь ойида 8 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.
Қўмита ой давомида 8 та йиғилиш ўтказиб, жами 37 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.
Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 21 та масала муҳокама қилинди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш бўйича иккита, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш, аккредитация ва тўлов ташкилотига лицензия бериш бўйича 7 та масала кўриб чиқилди.
Шунингдек, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушга эгалик қилиш учун рухсат бериш бўйича 3 та, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш бўйича 9 та масала муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала кўриб чиқилди.
Жумладан, Марказий банк кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрларига риоя этилиши, инспекция текширувлари натижалари ҳамда молиявий хизматларни “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ