Жаҳон
Сўнгги 35 йил ичида дунёда 5–19 ёшли болалар ва ўсмирлар ўртасида семизлик даражаси 4 баробарга ошиб, 2 фоиздан 8 фоизга етган, дея маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.
Аниқ рақамларга қаралса, 2024 йилда дунё бўйича 170 миллион нафар ўғил-қиз шу муаммодан азият чеккан. Уларнинг 70 миллиони 5–9 ёшли болалар, 100 миллиони эса 10–19 ёшли ўсмирлардир.
ЖССТ оғир тиббий ва ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган сурункали касаллик – семизликдан огоҳлантирмоқда. Хусусан, у болаларда юрак-қон томир хасталиклари, 2-тур қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиши хавфини оширади.
Бундан ташқари, семизликка чалинган болалар тенгдошлари томонидан камситилиши мумкин. Бу эса уларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шу муносабат билан ташкилот болалар ва ўсмирларда семизликни даволаш бўйича илк глобал тавсияларини эълон қилди. Унга кўра, муаммога қарши курашишда, аввало, соғлом овқатланиш, мунтазам жисмоний фаоллик ва турмуш тарзини ўзгартиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
ЖССТ 10 ёшгача бўлган болаларда вазн камайтириш учун дори воситалари ва жарроҳлик амалиётларидан фойдаланишни тавсия этмайди. 10–19 ёшли ўсмирларда эса мутахассислар назоратидаги комплекс дастурлар кутилган натижани бермаган тақдирдагина, тасдиқланган дори воситаларини қўллаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
«Бундан кўзланган асосий мақсад шунчаки вазнни камайтириш эмас, балки уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш, соғлом ривожланиши ҳамда ҳаёт сифатини таъминлашдан иборат», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ