Жамият
Иқтисодиёт фанлари бўйича 2026-йилги Нобель мукофоти америкалик иқтисодчилар Роберт Холл ва Майкл Вудфордга берилди.
Мукофот пули 11 млн швед кронаси (1,15 млн доллардан ортиқ) бўлиб, ҳар икки олим бу суммани 2 га бўлиб олади (тахминан 578 минг доллардан).
Олимлар иқтисодий тебранишларни (инқирозлар ва ўсиш даврларини) тартибга солиш сиёсати учун янги назарий пойдевор яратгани сабабли тақдирланишган.
Иқтисодиётда пасайиш ва юксалиш даврлари алмашиниб туради. Бир пайтлар кўпчилик «Барқарорлаштириш сиёсати фойда эмас, зиён келтиради, ундан воз кечиш керакдир?» деган саволни ўртага ташлаган.
Роберт Холл ва Майкл Вудфорд нима қилишди? Улар инфляция, ишлаб чиқариш ва истеъмол каби макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасидаги статистик боғлиқликларга таяниш ўрнига микроиқтисодий тамойилларга асосланган ёндашувларни ишлаб чиққан. Шунингдек, алоҳида уй хўжаликлари ва корхоналарнинг келажакни ҳисобга олиб қабул қиладиган қарорлари йиғиндиси бутун иқтисодиётга қандай таъсир қилишини кўрсатиб берган.
Маълумот учун, Роберт Холл Hoover институтида 1978 йилдан бери ишлаб келади. У 2025 йилда нафақага чиқишни режалаштирган эди.
Олимнинг ишлари истеъмол, солиқ ва капитал, бозор кучи, меҳнат бозоридаги тебранишлар ҳамда мамлакатлар ўртасидаги унумдорлик фарқларини қамраб олади.
Майкл Вудфорд эса Колумбия университетида сиёсий иқтисод профессори ҳисобланади. У бакалавр даражасини Чикаго университетида, юридик даражани Ел юридик мактабида, докторлик даражасини MIT'да олган.
Вудфорднинг энг муҳим асари пул-кредит сиёсати назарияси пойдеворига бағишланган «Interest and Prices» китобидир.
Эслатиб ўтиш лозим, Иқтисодиёт бўйича мукофот Альфред Нобелнинг васиятига кирмаган. Уни 1968 йилда Швеция марказий банки таъсис этган ва ўша санадан бошлаб ушбу мукофот ҳам Нобель хотирасига бағишлаб берилади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78408
Жамият
57080
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ