Паспортдаги ЖШШИР нимани англатади?

Сақлаш
15:55 / 12.10.2026 86 0

Давлат идоралари ёки банкларда биздан ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами) сўрашса, паспортимиздаги 14 та рақамни кўрсатамиз. Лекин кўпчилигимиз бу рақамлар айнан нимани англатишини билмаймиз. Тасаввуримизда: бу шунчаки компьютер танлаб берадиган сонлар қатори, холос.

 

Аслида бу оддий рақамлар кетма-кетлиги эмас. ЖШШИР фуқаронинг такрорланмас ва ўзгармас рақамли шифридир.

 

Масалан:

▪️ 1-рақам – жинс ва туғилган аср индекси;

▪️ Кейинги 6 та рақам – туғилган кун, ой ва йил;

▪️ Ундан кейинги 3 та рақам – туғилган ҳудуд (шаҳар ёки туман коди);

▪️ Кейинги 3 та рақам – тизимдаги тартиб рақами;

▪️ Охирги 1 та рақам – барча маълумотлар тўғрилигини тасдиқловчи махсус назорат коди.

 

Таъкидлаш керак, ЖШШИР ноёб ва такрорланмас бўлгани учун уни қалбакилаштириб ёки ўзгартириб бўлмайди. Шу сабабли у барча давлат, банк ҳамда ижтимоий хизматлардан (жумладан, my.gov.uz портали орқали) хавфсиз ва тез фойдаланишингизда ягона калит вазифасини ўтайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//