Жамият
Ўзгидромет 16 октябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати асосан +18– +21, шимолда ва жанубда +23– +26 даражада бўлади.
Эртага, 13 октябрь куни ёмғир ёғиши Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради.
14–16 октябрда республиканинг бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Кундузги ҳарорат +22– +25 даража, жанубда +27– +30 даража бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 12-13 октябрда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.
12 октябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +19– +21 даражада бўлади.
+13– +16 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +12– +15 даража, кундуз кунлари +22– +25 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78408
Жамият
57080
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ