Спорт
Нодирбек Абдусатторов Жавоҳир Синдаровнинг истеъдоди, унинг муваффақиятлари ва бу натижалар ўзига қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлаб берди.
«Биз унинг салоҳиятини яхши биламиз. Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам истеъдодлироқ. 2021–2022 йилларгача у шахматга унчалик кўп вақт ажратмасди, бошқа ишлар билан ҳам шуғулланарди», деди у.
Абдусатторов ҳамюртини ҳатто шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш нафар шахматчининг биттаси эканини айтиб, юқори баҳо берди.
«Менимча, у шахмат тарихидаги энг истеъдодли беш шахматчидан бири. Каспаров ва бошқа буюк шахматчилар қаторида. Истеъдод жиҳатидан улардан асло қолишмайди. Шунчаки, у узоқ вақт ўз салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмади ва бироз сояда қолиб кетди», деди Абдусатторов.
Нодирбек, шунингдек, Синдаровнинг муваффақиятлари унга ҳам катта туртки берганини таъкидлади.
«2022 йилда мен биринчи бўлиб 2700 рейтинг маррасидан ўтдим. 2025 йилгача рейтинг бўйича кучли шахматчилар қаторида эдим. Лекин Номзодлар турнирига чиқа олмадим. Аввалига ёшлигим, кейинчалик тажрибам етишмагани бунга тўсқинлик қилди.
Кўп йиллар давомида мен Жавоҳирдан бир қадам олдинда эдим. Энди эса у мендан ўзиб кетди ва бу маррага биринчи бўлиб эришди.
Унинг кетма-кет ғалабалари менга иккинчи нафас берди. Жавоҳир бунинг уддасидан чиқиш мумкинлигини кўрсатди, йўл очиб берди ва ўзимга бўлган ишончимни оширди.
Энди у олдинда, мен эса унинг ортидан кетяпман», деди Нодирбек Абдусатторов.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ