Ички авиақатновлар учун чипта нархлари 20 фоизгача арзонлашади

Сақлаш
10:46 / 12.10.2026 92 0

Президент топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси авиация бозорида ички авиақатновларда йўловчилар учун мавжуд тарифлар, нарх шаклланиши ва хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганди.

 

Ушбу жараён давомида авиақатновларни амалга ошириш билан боғлиқ ташиш харажатларини оптималлаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига ички йўналишларда авиачипталар нархларини пасайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

 

Таклифлар юқори инстанциялар томонидан қўллаб-қувватланиб, Рақобат қўмитаси «Uzbekistan Airways» АЖ билан ҳамкорликда ички авиақатновлар бўйича тарифларни қайта кўриб чиққан. Якунда жорий йилнинг 16 октябридан бошлаб ички йўналишларда авиачипталар нархларини ўртача 20 фоизгача арзонлаштиришга эришилган.

 

Маълумот учун, мазкур чора-тадбирлар:

▪️ аҳоли учун авиақатновларни янада қулай ва ҳамёнбоп қилиш;

▪️ ички туризмни ривожлантириш;

▪️ ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш;

▪️ хизмат сафарлари ва шахсий ташрифларни режалаштиришда қўшимча қулайлик яратиш;

▪️ истеъмолчилар манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

 

«Рақобат қўмитаси аҳоли манфаатларига дахлдор бозорларни таҳлил қилиш ва ўрганиш ишларини изчил давом эттириб, аниқланган муаммолар бўйича амалий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//