Жамият
Айни вақтда давлат раҳбари Янги Тошкентда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган инвестор ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказмоқда.
Режага кўра, ҳудуд замонавий бизнес, таълим, тиббиёт, туризм ва хизмат кўрсатишни ўзига жалб этадиган мустақил иқтисодий марказга айланиши керак. Лекин ҳозиргача ажратилган ерларнинг учдан икки қисми уй-жой лойиҳаларига тўғри келмоқда.
«Янги Тошкент фақат янги уй-жой қуриладиган ҳудуд эмас», деди Шавкат Мирзиёев.
Хабарга кўра, инвесторларга берилган 28 та лотда фаол қурилиш бошланмаган. Президент буни сармоядорларда маблағ ёки хоҳиш йўқлиги билан изоҳлаш тўғри эмаслигини айтди. Таъкидланишича, эскича талаблар, чўзиладиган рухсат жараёнлари ва айрим идораларнинг ҳамкор ўрнига назоратчи сифатида иш тутиши лойиҳаларга тўсиқ бўлмоқда.
«Инвестор эса кутмайди. У кўмак ва кафолат сезмаса, маблағини бошқа бозорга йўналтиради», деди мамлакат етакчиси.
Шу боис, тадбиркорга ер ажратишдан тортиб, лойиҳани ишга туширишгача бўлган жараён қайта кўриб чиқилиши зарурлиги айтилди.
Маълумот учун, ҳозирда Янги Тошкентда ерга талаб ортиб бормоқда. Бир гектарнинг ўртача қиймати 2024 йилда 10 миллиард сўмга етмаган бўлса, айни пайтда 19 миллиард сўмга чиққан.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ