Илм-фан
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Жарқўтон ёдгорлигида навбатдаги археологик тадқиқотлар бошланди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида бошланган қазишмалар бронза даври аҳолисининг турмуш тарзи, қурилиш ва дафн анъаналарини ўрганишга қаратилган.
(1).jpg)
Дастлабки қазишмалар Жарқўтон ёдгорлигининг 4-сонли тепалигида, ибодатхонанинг шимолий қисмида ҳамда 3-сонли қабристоннинг ғарбий ҳудудида олиб борилмоқда.
Хабарга кўра, 4-сонли тепаликда қадимги турар жой хоналарининг девор қолдиқлари, хом ғиштдан қурилган иншоотлар ва диаметри 70 сантиметр бўлган оташгоҳ аниқланган.
«Ушбу топилмалар қадимги қурилиш анъаналари ва турар жойларнинг тузилишини ўрганиш учун муҳим маълумотлар беради. Хона ичида оташгоҳнинг топилиши Жарқўтон босқичида айрим оилаларнинг турар жойларида сиғиниш маросимлари учун алоҳида хоналар бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатади», дейилади хабарда.
Шунингдек, 3-сонли қабристоннинг ғарбий қисмидаги қабрлардан бирида тўртта бутун сопол идиш топилган. Уларнинг шакли ва тайёрлаш хусусиятларини ўрганиш қабрнинг даврини аниқлаш ҳамда аҳолининг дафн анъаналарига оид маълумотларни тўлдиришга хизмат қилади.
.jpg)
Ёдгорликнинг асосий ҳудудидан ташқарида ўтказилган шурфлаш ишлари давомида эса ёш бола қабри, Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичига оид хўжалик ўраси ва айлана шаклидаги иккита кул ўраси қайд этилган. Бу топилмалар тадқиқ этилган мазкур майдон ҳам ёдгорликнинг таркибий қисми бўлганлигидан далолат беради.
«Тадқиқотларнинг дастлабки натижалари Жарқўтоннинг ҳудудий тузилиши, қадимги аҳолининг турмуш тарзи, эътиқодий қарашлари ва дафн маросимларини янада чуқурроқ ўрганиш имконини бермоқда. Аниқланган топилмаларни қиёсий таҳлил қилиш ва қазишма ишлари давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78408
Жамият
57080
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ