Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли давлатлари рейтингига кирди

Сақлаш
10:37 / 11.10.2026 58 0

Ўзбекистон 2026 йилда дунёнинг энг қудратли ва таъсирли мамлакатлари рейтингида 71-ўринни эгаллади. Рўйхатга жами 100 та давлат киритилган. Бу ҳақдаги маълумотлар World Population Review сайтида эълон қилинди.

 

Рейтингда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг юқори натижани қайд этди. Ўзбекистон 71-поғонадан жой олди. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон эса рўйхатга киритилмаган.

 

Энг қудратли давлатлар ўнталиги:

Рейтингнинг биринчи ўрнини Хитой эгаллади. Ундан кейинги поғоналардан АҚШ ва Ҳиндистон жой олди. Дунёнинг энг қудратли давлатлари ўнталиги қуйидагича:

 

Хитой

АҚШ

Ҳиндистон

Германия

Япония

Жанубий Корея

Франция

Буюк Британия

Мексика

Италия

 

Россия 11-ўринни эгаллади. Рейтингнинг сўнгги поғонасида эса Сейшел ороллари қайд этилди.
 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//