Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтида ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш авлодда астрофизика, коинотни тадқиқ этиш ва замонавий технологияларга бўлган қизиқишни ошириш, шунингдек, астрономия соҳасида эришилаётган илмий натижаларни кенг жамоатчиликка атрофлича етказишдир.
Мулоқот аввалида «Коинот манзаралари» фото-кўргазмаси бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда институтда қарийб 100 йил давомида тасвирга олинган 15 мингта фотографик пластинкалар йиғилган бўлиб, мазкур тасвирлар Тошкентдаги ва Китоб туманидаги астрографлар ёрдамида суратга туширилган.
.jpg)
Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг астрономия соҳасида ҳам рақамлаштириш жараёни кетмоқда. Аслида бу бўйича лойиҳалар анча олдин бошланган. Жумладан, 2018 йилда Хитойнинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда хитойлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш таклифи кўтарилган. Ўша вақтда 400 минг долларлик сканер қурилмасини ишга туширган Шанхай астрономик обсерваторияси олимлари ўзларидан жамланган 30 мингта фотографик пластинкаларни рақамлаштириш ишларини олиб бораётган эди. Мулоқотда ўзбекистонлик олимлар томонидан институт ҳам мазкур қурилмадан фойдаланган ҳолда ўз лабораториясидаги 15 мингта пластинкани рақамлаштириши таклифи айтилган.
«Бизнинг институтимиз дунёдаги барча фотография архивлари ичида биринчилардан бўлиб пластинкаларни жўнатди. Хитой томони эса дисклардан олинган маълумотларни қайтариб жўнатишди. Биз уларни ўзимизнинг махсус серверларимизда сақлаяпмиз. Ҳозирда уларни қайта ишлаш бўйича амалиётлар кетмоқда», дейди институт мутахассиси.
.jpg)
Эндиликда институтга виртуал обсерватория керак. Ушбу жараёнда институт барча маълумотларни тақдим этади. Бу эса келгусида Ўзбекистон ҳудудида 100 йил давомида тасвирга олинган суратларни омма ҳам кўришига имкон яратади.
.jpg)
.jpg)
Кўргазмадан сўнг таниқли олимлар ва астрофизиклар билан учрашув ташкил қилинди. Унда коинот, сайёралар, юлдузлар ва космик тадқиқотлар ҳақида қизиқарли маълумотлар айтилди.
Суҳбатда ёшлар томонидан бир қатор саволлар берилди. Хусусан, мактаб ёшиданоқ болани астрономияга қандай қизиқтириш кераклиги, бу соҳага йўл қаердан бошланиши, илмий изланишда институт қандай ёрдам бера олиши каби саволлар ўртага ташланди. Мутахассис ва олимлар барча саволларга жавоблар бериб, институт соҳага қизиқувчилар учун ҳамиша очиқ бўлишини айтишди.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ