Илм-фан
2026 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофотига жанубий африкалик ҳуқуқшунос “Нави” Пиллай лойиқ топилди. Бу ҳақда Нобел қўмитаси хабар берди.
Мукофот Нави Пиллайнинг халқаро ҳуқуқ ва тинчликни мустаҳкамлаш йўлидаги фаолияти учун тақдим этилди.
1941 йилда Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида туғилган ҳуқуқшунос ўз фаолияти давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, халқаро жиноятларни тергов қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланган. У 2008–2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари лавозимида фаолият юритган. У шунингдек, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналдаги фаолияти орқали геноцид ва бошқа оғир жиноятлар учун жавобгарлик масалаларига катта ҳисса қўшган.
Ҳуқуқшунос фаолиятининг асосий ғояси - тинчлик ва адолат бир-биридан ажралмаслигидир.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ