Тиббиёт ходимлари фарзандлари контрактининг 30 фоизи қоплаб берилади

Сақлаш
11:36 / 09.10.2026 78 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига мувофиқ, давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил ишлаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг республика олийгоҳларида бакалавриат босқичида ўқиётган фарзандлари йиллик контракт суммасининг 30 фоизигача субсидия олади.

 

8 октябрь кунидан контракт тўловининг бир қисмини қоплаб бериш жараёни бошланди. Тўловнинг энг юқори миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайди.


Аризаси маъқулланган ходимларнинг фарзандлари ўқиётган олийгоҳларга субсидия маблағлари ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//