Жамият
Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти 2026 йил август ойи якунлари бўйича банклар ва тўлов ташкилотларининг мобил иловалари билан боғлиқ киберўғриликлар статистикасини эълон қилди.
Департамент маълумотларига кўра, август ойида республика бўйича 4 866 та киберўғрилик жинояти қайд этилган. Шундан 1 717 таси тўлов ташкилотлари ҳамда банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ ҳолда содир этилган.
Жабрланувчилар сони бўйича Хазна иловаси 438 та ҳолат билан биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Click SuperApp — 319 та, Agrobank Mobile — 189 та ва Payme — 177 та ҳолат билан қайд этилган.
Департамент ушбу статистикани очиқлашдан асосий мақсад банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторларини ўз тизимларида киберхавфсизлик чораларини янада такомиллаштириш, кибержиноятлардан фуқароларни ҳимоя қилиш ҳамда пул маблағларининг ишончли хавфсизлигини таъминлашга ундашдан иборат эканини маълум қилди.
Қуйида август ойи бўйича киберўғриликдан жабрланганлар сони:
.png)
Жамият
Иқтисод
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
78409
Жамият
57082
Жамият
56349
Жамият
51399
Жамият
//
Изоҳ йўқ