Ўзбекистонга жорий йилда 10 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

Сақлаш
10:46 / 08.10.2026 77 0

Ўзбекистонга жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида 10,3 миллион нафар сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар берди Туризм қўмитаси.

 

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 фоизга кўп. Сентябрь ойининг ўзида Ўзбекистонга 1,2 миллион нафар сайёҳ келган.

 

Сайёҳлар оқимидаги энг юқори ўсиш Хитойдан қайд этилган — ушбу мамлакатдан келганлар сони 2,1 баравар ошган.

 

Шунингдек, Малайзиядан келганлар сони 1,9 баравар, Миср ва Руминиядан 1,8 баравар, Индонезиядан 1,7 баравар, Япониядан 1,5 баравар, АҚШдан 1,4 баравар ва Россиядан 1,3 баравар кўпайган. Германия ва Буюк Британиядан келган сайёҳлар сони 25 фоизга, Франциядан 21 фоизга, Туркиядан эса 15 фоизга ошган.

 

Январь—сентябрь ойларида туристик хизматлар экспорти 5,3 млрд долларга етган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 51,2 фоизга кўп.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//