Ички ишлар вазирлиги томонидан “Уч авлод” конференцияси ўтказилди

Сақлаш
12:28 / 07.10.2026 90 0

Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилган фахрийларни эъзозлаш, уларнинг бой ҳаётий ва касбий тажрибасини ёш авлодга етказиш мақсадида Андижон вилоятида ИИО “Уч авлод” маслаҳат кенгашининг VI республика конференцияси ўтказилди. Унда вазирлик масъуллари, Фахрийлар кенгаши вакиллари, ҳудудий ички ишлар органларидан ташриф буюрган фахрийлар ҳамда ёш ходимлар иштирок этди.

 

 

Уч кунлик дастурда иштирокчилар учун авлодлар ўртасидаги ворисийликни мустаҳкамлаш, фахрийларнинг тажрибасини ёшларга етказиш, ўзаро мулоқот ва тажриба алмашишга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилди.

 

Хусусан, “Фахрийлар ва ёшларни илм бирлаштиради” ғояси асосида “Заковат” интеллектуал танлови ўтказилди. Қизғин баҳслар якунига кўра, Андижон вилояти жамоаси 1-ўринни, Навоий вилояти жамоаси 2-ўринни, Сирдарё вилояти жамоаси эса 3-ўринни эгаллади.

 

 

Шунингдек, “Энг фаол фахрий ходим” танлови ташкил этилиб, иштирокчиларнинг билим ва тажрибаси, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳамда ёш ходимларга ўрнак бўлаётган жиҳатлари баҳоланди.

 

Дастур доирасида фахрийлар Андижоннинг тарихий қадамжолари ва музейларига ташриф буюриб, маданий-маърифий саёҳатларда иштирок этишди. Фахрийлар кенгашлари раислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, улар билан самимий мулоқотлар ўтказилди.

 

 

Конференция давомида фахрийлар ва ёш ходимлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли билан мулоқот ва профилактик ишларни ташкил этиш юзасидан тажриба алмашди. Шунингдек, соҳа фидойилари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг хизмат хотиралари ва маслаҳатлари тингланди.

 

 

“Йилнинг энг фаол фахрий ходими” танловининг республика босқичида Содиқжон Нишонов биринчи, Абдуваҳобжон Холиқов иккинчи, Зокир Худоймуродов учинчи ўринга муносиб топилди. Биринчи ўрин соҳибига икки кишилик бепул санаторий йўлланмаси, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки ва саккиз баравари миқдорида пул мукофотлари берилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//