Самара–Тошкент рейсида борт кузатувчининг ўзбекча гапиришини талаб қилган йўловчи самолётдан тушириб юборилди

Сақлаш
17:04 / 06.10.2026 102 0

5-октабр куни комил_влогс блогери ўзбек тилида гаплашишни сўраганидан кейин Самара—Тошкент рейсига қўйилмаган эди. Бу ҳақдаги мурожаатга Centrum Air компанияси матбуот хизмати изоҳ берди.

 

«Centrum Air — кўп миллатли Ўзбекистонда ташкил этилган ва ривожланаётган авиакомпания. Барча борт кузатувчиларимиз ўзбек, рус ва инглиз тилларини билади ҳамда йўловчилар билан улар учун қулай тилда мулоқот қилади», дейилади хабарда.

 

Авиакомпания таъкидлашича, йўловчи «борт кузатувчисига нисбатан тажовузкор муносабатда бўлган: қўпол тарзда талаблар қўйган, ходимни ҳақорат қилган ва йўловчилар самолётга чиқарилаётган вақтда унинг ишига халақит берган».

 

Айтилишича, бундай хатти-ҳаракатлар бортдаги хавфсизлик ва тартибга таҳдид солиши мумкинлиги сабабли ҳаво кемаси командири йўловчини парвозга қўймаган. Хабарда қарор тўлиқ асосли деб ҳисобланиши таъкидланган.

 

«Ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳужжатлаштирилган. Авиаомпания ушбу фуқаронинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш масаласини кўриб чиқмоқда», дея қўшимча қилди авиакомпания.

 

Кейинроқ блогер Москвага чипта сотиб олганини, у ердан Тошкент ёки Самарқандга учиб келишини маълум қилди. У Россиядаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилишини, ватанига қайтгач эса адолат қарор топиши учун ҳаракат қилишини айтди.

 

Эркак Centrum Аирънинг борт кузатувчи йигитлари хушмуомала, борт кузатувчи аёллари эса «қўпол ва мусор» эканини айтган. Айрим ўқувчилар авиакомпания ходимига нисбатан ҳақоратли изоҳлар қолдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//