Илм-фан
АҚШнинг Медисондаги Висконсин университети олими Френсис Ҳалзен «IceCube нейтрино обсерваториясининг ишига қўшган ҳал қилувчи ҳиссаси ҳамда астрофизик келиб чиқишга эга юқори энергияли нейтриноларни кашф этгани учун» физика бўйича 2026 йилги Нобель мукофоти лауреати бўлди. Бу ҳақда Нобель қўмитасининг расмий сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, Френсис Ҳалзен Жанубий қутбдаги муз қатламидан нейтрино номи билан машҳур заррачаларни кузатишда фойдаланиш мумкинлигини англаб етди. Унинг илмий тафаккури ва етакчилиги ёруғлик датчиклари билан жиҳозланган бир куб километр ҳажмдаги муздан иборат IceCube нейтрино обсерваториясини барпо этишда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Тадқиқотчилар IceCube ёрдамида олис коинотдаги ўта юқори энергияли жараёнларда ҳосил бўладиган нейтриноларни қайд этиш имконига эга бўлди.
«Нобель ҳафталиги» 5-октабр куни физиология ва тиббиёт бўйича мукофот лауреатларини эълон қилиш билан бошланди. 7-октабр куни кимё бўйича, 8-октабрда адабиёт бўйича, 9-октабрда эса Тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатлари эълон қилинади. 1969 йилда Швеция банки томонидан таъсис этилган Алфред Нобель хотирасига бағишланган иқтисодиёт фанлари бўйича мукофот эса 12-октабр куни ўз эгаларини топади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ