Жамият
Рақобат қўмитасининг «сирли мижоз» тадбирлари давомида айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан бир неча баравар юқори нархда сотилаётгани аниқланди, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Маълумот берилишича, энг катта тафовут 6 бараварни ташкил қилган. Жумладан, ШУНҚОРЛАР МЧЖ дорихонасида Полимик дориси сотиш учун рухсат этилган 12 837,18 сўм ўрнига 5,5 баравар қиммат — 70 минг сўмга, Конвулекс эса 66 481 сўм ўрнига 395 минг сўмга таклиф қилинган.
MUNO FARM дорихонасида Стимулотон дориси 50 666,17 сўм ўрнига 295 минг сўмга сотилаётгани аниқланган. HOSIL FARM дорихонасида эса Lantus Solostar препаратига рухсат этилган 20% ўрнига 80% устама қўлланиб, 190 минг сўмдан, Слидерон дориси эса 115 677,1 сўм ўрнига 349 минг сўмдан сотилган.
Шунингдек, қуйидаги дорихоналарда ҳам айрим дори воситалари белгиланган нархдан юқори сотилган:
– CITY FARM дорихоналарида — Baktamed дори воситаси 63 минг сўмдан (сотиш учун рухсат этилган нарх — 18 849,43 сўм); Но-Шпа;
– AMIR FARM TRADE корхонасига қарашли дорихонада Baktamed 100% устама билан 32 минг сўмга;
– FERUZA NUR МЕДга қарашли дорихонада Полимик 62 минг сўмга (12 837,18 сўм);
– LEADER PHARMGROUP, PHARM S GOLDEN ва РУСЛАН БУЮК ФАРМга қарашли дорихоналарда Но-Шпа дори воситаси белгиланган нархдан юқори нархда сотилган.
Қўмита аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли кўрсатмалар берди ва лицензия талаблари юзасидан қайта кўриб чиқиш учун ваколатли органга мурожаат юборди.
Шунингдек, фармацевтика соҳасида дори воситалари нархлари устидан назоратни таъминлаш учун «сирли мижоз» тадбирлари белгиланган тартибда давом эттирилиши маълум қилинди.
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ