Маданият
Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси ҳовлисида кўнгилочар тадбир ўтказилгани акс этган видеолар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борилган Маданий мерос агентлигининг маълум қилишича, тадбир 3 октябрь куни Қўқон шаҳрида жойлашган Худоёрхон ўрдаси ҳудудида бўлиб ўтган.
Унда «А.клуб» номи остида бир гуруҳ аёллар иштирокида «Чопон пати» ўтказилган. ушбу тадбир «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси раҳбарияти томонидан агентлик билан белгиланган тартибда келишилмаган ҳолда ташкил этилган.
Маданий мерос агентлигининг 2024 йилда қабул қилинган тегишли буйруғи талабларига мувофиқ, давлат музейлари ва музей-қўриқхоналарида ўтказилиши режалаштирилаётган маданий-маърифий, оммавий ва бошқа тадбирлар белгиланган тартибда агентлик билан келишилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, давлат музей-қўриқхонаси ҳудуди маданий мерос объекти сифатида алоҳида муҳофаза қилиниши лозим. Шу сабабли бу ҳудудда ҳар қандай тадбирни ташкил этишда объектнинг маданий аҳамияти, унинг тарихий қиёфасини асраш, муҳофаза қилиш ва фойдаланиш талабларига қатъий риоя этилиши шарт.
Хабарга кўра, юқоридаги ҳолат юзасидан «Қўқон» давлат музей-қўриқхонаси директори М. Мавлонқуловга маданий мерос объектларининг сақланиши, улардан белгиланган тартибда фойдаланилиши ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилиши борасидаги хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
«Маданий мерос агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилиб, келгусида маданий мерос объектлари ва музей-қўриқхоналар ҳудудида тадбирларни белгиланган тартиб ва талабларга мувофиқ ташкил этиш бўйича назорат чоралари кучайтирилади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
78408
Жамият
57081
Жамият
56348
Жамият
51396
Жамият
//
Изоҳ йўқ