Иш стажи кам пенсионерлар сони нега кўпаяётганига изоҳ берилди

Сақлаш
17:45 / 05.10.2026 101 0

Қонунчиликка кўра, тўлиқ пенсия тайинланиши учун:

▪️ эркакларга — 25 йил;

▪️ аёлларга — 20 йил иш стажи талаб этилади.

 

Агар фуқаронинг иш стажи белгиланган минимал стаж талабига етмаса, унга мавжуд стажига мутаносиб равишда тўлиқ бўлмаган иш стажи билан пенсия тайинланади.

 

Демак, норасмий меҳнат ва ижтимоий солиқ тўламаслик пенсияга бевосита салбий таъсир кўрсатар экан.

 

Рақамларга эътибор беринг:

▪️ 2010 йилда янги тайинланган пенсиялар орасида тўлиқ иш стажига эга бўлмаганлар улуши 6 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 фоизга етган;

 

▪️ бугун ҳар 3 нафар янги пенсионернинг 2 нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқмоқда;

 

▪️ умумий пенсионерлар таркибида бундай фуқаролар улуши 2010-йилдаги 3 фоиздан 2025 йилда 39 фоизга кўтарилган;

 

▪️ пенсионерларнинг 47 фоизи 820 минг сўмдан 1 миллион сўмгача миқдорда пенсия олади.

 

Мазкур ҳолатнинг асосий сабаблари:

▪️ норасмий ишлаш;

▪️ иш ҳақини «конвертда» олиш;

▪️ ижтимоий солиқ тўланмаслиги;

▪️ меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг архивга топширилмаслиги;

▪️ айрим даврларда фуқароларнинг расмий иш билан қамраб олинмагани бўлиб қолмоқда.

 

Таъкидланишича, пенсия миқдори расмий иш стажи, иш ҳақи ҳамда тўланган ижтимоий солиққа боғлиқ. Шунинг учун норасмий бандлик фақат бугунги даромад масаласи эмас, у эртанги пенсия миқдорига ҳам таъсир қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//