Одамлар учун энг хавфли жонзотлар қайси?

Сақлаш
16:41 / 05.10.2026 97 0

Ҳар йили жонзотлар туфайли 1,5 миллион одам ҳалок бўлади. Шундан деярли 1 миллиони турли ҳайвонлар, қолган 0,5 миллиондан кўпи эса инсон ҳиссасига тўғри келади.

 

Ҳайвонлар сабаб бўладиган ўлимларнинг деярли барчасига чивинлар ва илонлар айбдор.

 

Чивинлар

Масалан, чивинлар минг йиллар давомида инсоният учун энг катта хавфлардан бири бўлган. Ҳозир ҳам йилига тахминан 760 минг одамнинг умрига зомин бўлади. Бу ўлимларнинг 80 фоиздан ортиғи безгак (малярия) туфайли бўлиб, уни Anopheles (анофелес) чивини тарқатади.

 

Маълумот учун, безгак ҳар йили ярим миллионга яқин болани ҳаётдан олиб кетади.

 

Шунингдек, яна 100 минг киши чивинлар орқали юқадиган бошқа касалликлардан вафот этади.

 

Қайғули томони яна шундаки, «чивинлар бутун инсоният тарихида яшаган одамларнинг ярмини ўлдирган» деган тахминлар бор. Аниқ рақам номаълум, аммо мақола муаллифларининг фикрича, бу даъво эҳтимол нотўғри бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, чивинлар юқумли касалликлар орқали жуда кўп одамни ўлдиргани инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат.

 

Илонлар

Энг кўп учрайдиган фобиялардан бири илондан қўрқишдир ва бунинг сабабини тушунса бўлади. Чунки илонлар ўлимга сабаб бўлувчи ҳайвонлар қаторида иккинчи ўринда туради.

 

Изланувчиларнинг таъкидлашича, заҳарли илонлардан ўлганлар сони ҳайратланарли даражада ноаниқ, боиси бундай ўлимларнинг кўпи қишлоқ жойларда содир бўлади ва у ерда ўлим қайдлари кўпинча ёмон юритилади. Аммо умумий рақам тахминан йилига 100 минг нафар бўлиши эҳтимоли катта. Демак, илонлар рўйхатда ўзидан пастдаги барча ҳайвонларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам улардан кўпроқ одам ўлдиради (қолган барча ҳайвонлар жами бўлиб йилига тахминан 81 мингта ўлимга олиб келади).

 

Итлар

Илонлардан кейин итлар туради. Ушбу жонзотни гарчи инсон севиб, хонакилаштирган бўлса-да, ҳамон унинг хавфсиз эканига кафолат йўқ. Сабаби, итлар туфайли юз берадиган ўлимларнинг катта қисми тўғридан-тўғри жароҳатдан эмас, қутуриш касаллигидан келиб чиқади.

 

Ҳайвонларнинг йилига қанча инсон ўлимига сабаб бўлишини қуйидаги жадвал орқали билиб олишингиз мумкин:

 

 

Одамлар

Энди эътиборингизни инсонларга қаратишингизни сўраймиз. Диаграммада одамларнинг ўзи ҳам ҳар йили 600 мингдан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлиши кўрсатилган. Маълумотда фақатгина зўравонлик ва низолар натижасида юз берадиган ўлимлар келтирилган. Ўз жонига қасд қилиш ва автоҳалокатлар ҳисобга олинмаган. Гарчи автоҳалокатлар баъзи ҳолларда «одам бепарволиги туфайли бошқа одамни ўлдириш» деб талқин қилинса-да, лекин муаллифлар буни маълумотга киритмаган.

 

Диаграммадаги рақамлар 3 тоифадаги «қотилликлар»га асосланган:

▪️ зўравонлик – 435 675 та;

▪️ зиддият ва терроризм – 159 052;

▪️ полиция билан низо ва қатл – 8 889.

Жами сон – 603 615 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//