Боксчимиз Абдумалик Халоков Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Сақлаш
15:29 / 02.10.2026 92 0

Японияда ўтказилаётган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари навбатдаги катта натижаларни қайд этди.

 

Бокс бўйича эркаклар ўртасида 60 килограмм вазн тоифасида ўтказилган финал баҳсида юртимиз вакили Абдумалик Халоков Жанубий Корея спортчиси Донгҳван Жангга қарши рингга кўтарилди.

 

 

Муросасиз кечган финал жангининг якунига кўра, Абдумалик Халоков кореялик рақибини мағлуб этиб, Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Абдумалик Халоков Ўзбекистон делегацияси хазинасига навбатдаги олтин медални қўшди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//