ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов ва Синдоров кучли бешликдан ўрин олди

Сақлаш
17:15 / 01.10.2026 102 0

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз якунига етганидан сўнг, 2026 йилнинг сентябрь ойи бўйича дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон вакилларининг ўтган ойдаги ўринлари ва очколарида қатор ўзгаришлар қайд этилган.

 

Рўйхатда норвегиялик Магнус Карлсен 2823 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга 2792 очко билан АҚШ вакили Ҳикару Накамура жойлашди. Унинг ҳамюрти Фабиано Каруана 2784 очко билан 3-поғонада бормоқда.

 

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Жавоҳир Синдоров ўз очколарини 2778 дан 2782 тага етказиб, жаҳон рейтингидаги 4-ўрнини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов эса мусобақада кўрсатган юқори даражадаги ўйинлари сабабли 17,5 очко ишлаб олди ва ўтган ойдаги 7-ўриндан 5-поғонага кўтарилди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг олимпиада ғолибига айланишига муносиб ҳисса қўшган Нодирбек Ёқуббоев ўз кўрсаткичини 26,7 очкога яхшилади ва 2712 очко билан 26-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. У август ойи якунларига кўра 39-поғонада қайд этилган эди.

 

Кучли юзталикдан жой олган бошқа шахматчиларнинг кўрсаткичлари ўтган ойга нисбатан қуйидагича ўзгарди:

 

  • Рустам Қосимжонов — 2665 очко (48-ўрин, очко ўзгаришсиз);

  • Шамсиддин Воҳидов — 2649 очко (66-ўрин, ўтган ойда — 2654 очко ва 61-поғона).

 

Муҳиддин Мадаминов айни вақтда 2611 очко билан ФИДЕ рейтингида 127-поғонани банд этган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//