Акбар Жўраев Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Сақлаш
12:19 / 29.09.2026 88 0

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон жамоаси аъзоси Акбар Жўраев (-110 кг) Осиё ўйинлари чемпионига айланди.

 

Қайд этилишича, аввалига у даст кўтаришда 197 кг билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Бу борада рекорд унинг ўзига тегишли бўлиб турганди (у 2025-йил октябрида Норвегиядаги жаҳон чемпионатида даст кўтаришда 196 кг, умумий 428 кг натижа билан иккита рекорд ўрнатганди).

 

Кейин эса силтаб кўтаришда биринчи уринишдаёқ 226 кг натижа кўрсатди (Осиё ўйинлари рекорди) ва кейинги уринишларни амалга оширишига ҳожат қолмади. Унинг рақибларидан ҳеч бири уч уринишда ҳам 222 кг натижадан ошира олишмади.

 

Шу тариқа, спортчи икки кураш ҳисобида 423 кг натижа қайд этди ва бу ҳам Осиё ўйинлари рекорди ҳисобланади.

 

Унинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг 13-олтинига айланди. Айни вақтда Ўзбекистон 13 та олтин, 17 та кумуш ва 13 та бронза – жами 43 та медаль билан умумий рейтингда тўртинчи ўринда бормоқда.

 

Screenshot_5

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//