Ўзбекистон хориждан асосан қандай товарларни сотиб олмоқда?

Сақлаш
12:52 / 28.09.2026 108 0

2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 29,6 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

 

2025 йилнинг мос даврига солиштирганда, кўрсаткич 17,8 фоизга ошганини кўриш мумкин.

 

Ўзбекистонга чет элдан энг кўп импорт қилаётган товарлар қуйидагича:

▪️ Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 9,7 млрд АҚШ доллари (+20,0 %);

 

▪️ Саноат товарлари — 4,4 млрд АҚШ доллари (+10,1 %);

 

▪️ Хизматлар — 3,6 млрд АҚШ доллари (+13,3 %);

 

▪️ Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 3,6 млрд АҚШ доллари (+15,6 %);

 

▪️ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,3 млрд АҚШ доллари (+41,9 %);

 

▪️ Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 2,5 млрд АҚШ доллари (+10,7 %);

 

▪️ Турли хил тайёр буюмлар — 1,0 млрд АҚШ доллари (+14,0 %);

 

▪️ Ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари — 909,8 млн АҚШ доллари (+14,1 %);

 

▪️ Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари, ёғлар ва мумлар — 363,0 млн АҚШ доллари (+25,3 %);

 

▪️ Ичимликлар ва тамаки — 222,2 млн АҚШ доллари (+15,3 %).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//