Иқтисод
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангаларини муомалага чиқарди.
«Икки танга – бир Регистон» концепцияси асосида яратилган тангалар ёнма-ён қўйилганда Регистон майдони пештоқининг яхлит тасвирини ҳосил қилади. Нафис миллий нақшлар ва шахмат доналари эса ўзбек халқининг бирдамлиги, заковати ва бунёдкорлик салоҳиятини ифодалайди.
Тангаларнинг аверсида Самарқанд шаҳридаги Тиллакори мадрасасининг меъморий элементлари тасвирланган бўлиб, композиция шахмат доналари билан бойитилган. Унда меъморий шакллар билан уйғунлашган шахмат доналари силуэти ва геометрик нақшлар акс этган. Мазкур элементлар стратегик тафаккур, интеллектуал етакчилик, жамоавий бирлик ҳамда шарқона меъморий мерос ғояларини ифодалайди. Шунингдек, олтин танганинг аверсида «46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси Самарқанд-2026», кумуш танганинг аверсида эса «46тҳ Фиде Чесс Олймпиад Самарканд-2026» ёзувлари жойлаштирилган.
Тангаларнинг реверс тарафида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) логотипи марказий элемент сифатида акс эттирилган. Шунингдек, олтин тангада «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки», кумуш тангада эса «Cэнтрал Банк оф тҳе Републиc оф Узбекистан» ёзувлари ҳамда номинал қиймати кўрсатилган.
Эсдалик тангалари 999,9 асилликдаги олтин (Ау) ва кумушдан (Аг) зарб этилади. Ҳар бир танганинг оғирлиги 31,1 грамм, номинал қиймати эса 100 000 сўмни ташкил этади.
Тангалар дастлаб 100 дона олтин ва 500 дона кумуш нусхада чиқарилади. Бозор талаби ва коллекционерлар қизиқишидан келиб чиқиб, тангалар тиражи босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
78387
Жамият
57059
Жамият
56327
Жамият
51375
Жамият
//
Изоҳ йўқ