Эндиликда шахмат бўйича халқаро мусобақалар ғолибларига 2 млрд сўмдан кўпроқ пул мукофоти берилади

Сақлаш
12:42 / 23.09.2026 108 0

21-cентабр куни президентнинг «Нуфузли халқаро шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди. Ҳужжат билан шахматчилар ва уларнинг мураббийларига бериладиган мукофот пулларининг янги миқдорлари тасдиқланди.

 

Ушбу қарор 2022 йил 5 августдаги ПҚ-347-сонли қарорга нисбатан мукофотларни сезиларли даражада ошириш ҳамда ҳисоблаш тизимини Базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) тўғридан-тўғри АҚШ долларига ўтказишни назарда тутади.

 

Мукофот пулларининг янги ва эски тартибдаги таққосламаси:

 

1. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (катталар ўртасида):

Олтин медаль: шахматчига – $200 000, мураббийга – $50 000.

(Илгари: шахматчига 2000 БҲМ / 880 млн сўм, мураббийга 1000 БҲМ / 440 млн сўм эди).

 

Кумуш медаль: шахматчига – $100 000, мураббийга – $25 000.

(Илгари: шахматчига 1000 БҲМ / 440 млн сўм, мураббийга 500 БҲМ / 220 млн сўм эди).

 

Бронза медаль: шахматчига – $50 000, мураббийга – $12 500.

(Илгари: шахматчига 500 БҲМ / 220 млн сўм, мураббийга 250 БҲМ / 110 млн сўм эди).

 

2. Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси (ёшлар ўртасида):

 

Олтин медаль: шахматчига – $20 000, мураббийга – $5000.

Кумуш медаль: шахматчига – $10 000, мураббийга – $2500.

Бронза медаль: шахматчига – $5 000, мураббийга – $1250.

 

(Илгари ёшлар ўртасидаги Олимпиада алоҳида тоифа сифатида ажратилмаган эди)

 

3. ФИДE таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар:

 

Олтин медаль: шахматчига – $15 000, мураббийга – $7000.

(Илгари: шахматчига 300 БҲМ / 132 млн сўм, мураббийга 150 БҲМ / 66 млн сўм эди).

 

Кумуш медаль: шахматчига – $7500, мураббийга – $3500.

(Илгари: шахматчига 150 БҲМ / 66 млн сўм, мураббийга 75 БҲМ / 33 млн сўм эди).

 

Бронза медаль: шахматчига – $3750, мураббийга – $1750.

(Илгари: шахматчига 75 БҲМ / 33 млн сўм, мураббийга 37,5 БҲМ / 16,5 млн сўм эди).

 

4. ФИДE таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар:

 

Олтин медаль: шахматчига – $10 000, мураббийга – $5000.

(Илгари: шахматчига 70 БҲМ / 30,8 млн сўм, мураббийга 35 БҲМ / 15,4 млн сўм эди).

 

Кумуш медаль: шахматчига – $5000, мураббийга – $2500.

(Илгари: шахматчига 35 БҲМ / 15,4 млн сўм, мураббийга 17,5 БҲМ / 7,7 млн сўм эди).

 

Бронза медаль: шахматчига – $2500, мураббийга – $1250.

(Илгари: шахматчига 17,5 БҲМ / 7,7 млн сўм, мураббийга 8,75 БҲМ / 3,85 млн сўм эди).

 

5. Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олганлик учун мукофот миқдори $5000 этиб белгиланди.

(Илгари: 100 БҲМ / 44 млн сўм берилган).

 

Мураббийларга назарда тутилган пул мукофоти ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни охирги бир йил давомида тайёрлаган мураббийларга берилади. Бунда ушбу маблағлар тегишли Мураббийлар кенгашининг қарорига асосан, спортчини тайёрлашда сўнгги 4 йил давомида иштирок этган бошқа мураббий ва мутахассислар ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//