Ҳиндистон мағлуб этилди. Энди навбат Хитойга

Сақлаш
11:12 / 22.09.2026 91 0

Хабарингиз бор, 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги «Silk Road» халқаро туризм марказида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига старт берилди.

 

16 сентябрдан бошлаб эса Ўзбекистон терма жамоаларининг юриши бошланди. Асосий жамоа ҳисобланаётган Ўзбекистон-1 жамоаси 1-турда ямайкалик шахматчиларга қарши дона суришди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қилишди.

 

2-турда жамоа Перу жамоаси билан куч синашди. Якунда эса ўзбекистонлик шахмат усталари 3,5 : 0,5 ҳисобида зафар қучишди.

 

3-турда ҳам Ўзбекистон-1 жамоаси яхши натижа қайд этишди. Бу турда Австрия жамоаси 3 : 1 ҳисобида мағлуб қилинди.

 

4-турда Туркия жамоасига қарши дона сурилди. Якуний натижа 2,5 – 1,5, Ўзбекистон-1 жамоаси фойдасига.

 

5-турда мусобақа фаворитларидан бири Венгрия жамоаси 0 – 4 ҳисобида таслим қилинди.

 

6-турда Ўзбекистон-1 жамоаси энг қийин рақиб – Ҳиндистон жамоаси билан тўқнаш келди. Айнан шу тур бутун шахмат ихлосмандларининг эътиборини тортди. Гап шундаки, бир неча ойдан кейин Жавоҳир Синдоров билан жаҳон тожи учун ўйнайдиган Гукеш Доммаражу айнан бу турда Ҳиндистоннинг 4-тахтасидан ўрин олган. Бунинг ғалати томони шундаки, Жаҳон чемпиони нега тўртинчида?

 

 

Бу ерда шундай ғоя ўйланган: олимпиадада тўртала шахматчининг натижалари қўшилади ва умум жамоа натижасига айланади. Демак, Гукеш 4-тахтага қўйилади ва айнан шу тахтада устунлик қилади.

 

Бироқ Ҳиндистон жамоасининг бу режаси иш бермайди. Шамсиддин Воҳидов Гукешга қарши жуда яхши дона суради ва якунда дурангга эришади.

 

 

Ҳал қилувчи баҳс 4-тахтадан 3-тахтага ўтади. Бу ерда Нодирбек Якуббоев Ниҳал Саринга қарши баҳс олиб бораётганди. Бунгача Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўз тахталарда дуранг натижалар қайд этишган эди. Умумий ҳисоб 1,5 : 1,5.

 

 

Сўнги умид Якуббоевда қолади. У эса уддалайди. Ўзбекистонлик шахматчи рақибини енгади ва жамоага ҳал қилувчи 1 очкони олиб келади. Шу билан Ўзбекистон-1 жамоаси Ҳиндистон устидан 2,5 : 1,5 ҳисобида зафар қучади.

 

 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон-1 жамоаси таркиби қуйидагича:

▪️ GM Жавоҳир Синдаров — 2778

▪️ GM Нодирбек Абдусатторов — 2762

▪️ GM Нодирбек Ёқуббоев — 2685

▪️ GM Шамсиддин Воҳидов — 2654

▪️ GM Муҳиддин Мадаминов — 2611

 

Жамоа мураббийи (капитан) – GM Rustam Қосимжонов.

 

7-турда асосий жамоанинг рақиби Хитой бўлади.

 

Ҳозирда мусобақанинг турнир жадвали қуйидагича:

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//