Ўзбекистонга Осиё ўйинларида илк олтин медалини қўлга киритди

Сақлаш
14:58 / 21.09.2026 107 0

Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида ўзининг дастлабки олтин медалига сазовор бўлди.

 

Хабарга кўра, карате баҳсларида -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулвахоб Рашидов финал йўлидаги барча рақибларини мағлубиятга учратиб, финалда мезбон спортчи Юго Козаки билан тўқнаш келган. Якунда Рашидов ғалаба қозонган.

 

Шу тариқа Абдулваҳоб Рашидовнинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларидаги биринчи чемпионлик медали бўлди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//