Шаҳмат олимпиадасининг 2-тур натижалари эълон қилинди

Сақлаш
10:22 / 18.09.2026 101 0

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 17 сентябрь куни бўлиб ўтган 2-тур баҳсларида Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари яна навбатдаги ғалабаларни қўлга киритишди.

 

Биринчи тахтада Нодирбек Абдусатторов Перунинг энг кучли шахматчиси Хорхе Корини мағлуб этди. Жавоҳир Синдаров оқ доналар билан ўйнаб, Диего Саул Килясни енгди. Шамсиддин Воҳидов Стивен Рохасни мағлубиятга учратди. Муҳиддин Мадаминов эса Фернандо Фернандес билан дуранг ўйнади.
 

Ўзбекистон-2 терма жамоаси Жазоирни 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Жаҳонгир Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ортиқ Нигматов ва Ҳумоюн Бегмуратов мазкур ғалабага ҳисса қўшди.

 

Ўзбекистон-3 терма жамоаси Германияга имкониятни бой берди.


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эквадорни тор-мор этди.


Ўзбекистон-2 аёллар жамоаси Иорданияни ишончли тарзда мағлуб этди. Ўзбекистон-3 аёллар жамоаси Испанияга кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

 

Демак, натижалар қуйидагича:

 

Эркаклар терма жамоалари:

 

Ўзбекистон-1 — Перу: 3.5 : 0.5

Ўзбекистон-2 — Жазоир: 4 : 0

Ўзбекистон-3 — Германия: 0.5 : 3.5

 

Аёллар терма жамоалари:

 

Ўзбекистон-1 — Эквадор: 4 : 0

Ўзбекистон-2 — Иордания: 3.5 : 0.5

Ўзбекистон-3 — Испания: 1.5 : 2.5

 

3-тур ўйинлари бугун, 18 сентябрь куни ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқандда 27 сентябргача давом этади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//