Спорт
Самарқандда 16-центабр куни 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон мусобақа мезбони сифатида очиқ ва аёллар секцияларида учтадан жамоа билан қатнашмоқда. Биринчи турда мамлакатнинг барча уч эркаклар жамоаси ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Жавоҳир Синдаров дастлабки ўйинни ўтказиб юборди. Унга Олимпиада старти арафасида Ҳиндистонда якунланган Глобал Чесс Леагуэ турниридан сўнг дам олиш ва куч тўплаб олиш имконияти берилди. Синдаровнинг жамоаси мазкур мусобақада учинчи ўринни эгаллади, ўзбекистонлик гроссмейстернинг ўзи эса Глобал Чесс Леагуэ биринчи доскасидаги энг яхши ўйинчи деб топилди.
Асосий жамоа Ямайкани 4:0 ҳисобида енгди. Биринчи доскада Ямайкага қарши Нодирбек Абдусатторов баҳс олиб бориб, Жошуа Кристини (2216) мағлуб этди. Нодирбек Ёқуббоев Раҳим Глейвсдан (2127), Шамсиддин Воҳидов Жейден Шоудан (2100), Муҳиддин Мадаминов эса Аким Браундан (2072) устун келди.
.jpg)
Ўзбекистон миллий жамоаси ўртача 2720 рейтинг билан Олимпиадада учинчи тартиб рақами остида қайд этилган. Улардан юқорида АҚШ (2753) ва Ҳиндистон (2735) жойлашган. Ўзбекистоннинг биринчи жамоаси таркибидан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Муҳиддин Мадаминов ўрин олган. Жамоа сардори – Рустам Қосимжонов.
Ўзбекистоннинг иккинчи эркаклар терма жамоаси Афғонистонни 3:1 ҳисобида таслим этди.
Ўзбекистоннинг учинчи эркаклар жамоаси эса Олимпиадани Мали устидан қозонилган 3,5:0,5 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.
Аёллар жамоалари
Аёллар шахмати йўналишида ҳам Ўзбекистон учта жамоа билан иштирок этмоқда.
Ўзбекистоннинг иккинчи терма жамоаси Того устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Маржона Маликова Изабел Мамаҳни, Асал Салимова Сандрин Кудафуни, Мумтозбегим Мансурова эса Сандра Кудафуни мағлуб этди. Мадинабону Халилова Афива Кпонсуга имкониятни бой берди.
.jpg)
Ўзбекистон асосий аёллар жамоаси Тринидад ва Тобагони 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Шемила Жеймсдан, Нилуфархон Имомқўзиева Саманта Доллидан, Гулдона Каримова Арадхана Рамнарин Сингҳдан, Умида Омонова эса Зара Ла Флёрдан устун келди.
Ўзбекистоннинг учинчи аёллар жамоаси Танзанияни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Самарқандда 16-27-центабр кунлари бўлиб ўтади. Очиқ секцияда 208 та, аёллар секциясида эса 191 та жамоа рўйхатдан ўтган. Мусобақа Швейцария тизими бўйича 11 турдан иборат бўлади. Ҳар бир ўйинда жамоалар тўрт нафардан шахматчини ўйинга туширади, яна бир ўйинчи эса захирада қолади.
Жамоаларнинг навбатдаги рақиблар эркакларда Перу, Германия ва Жазоир, аёллар жамоларида эса Эквадор, Испания ва Иордания бўлади.
Иккинчи тур 17-центабр куни бўлиб ўтади. Партиялар соат 15:00 да бошланади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
78382
Жамият
57052
Жамият
56319
Жамият
51369
Жамият
//
Изоҳ йўқ