Жамият
Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз билан учрашди.
Хабарга кўра, норасмий муҳитда ўтган самимий суҳбат давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ва уларни ҳаётга фаол татбиқ этишга ватандошларимиз қўшаётган ҳиссаси муҳокама қилинган.
.jpg)
Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида иқтисодиёт, илм-фан ва таълим соҳаларидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган бир қатор илғор таклифларни илгари сурган.
Мулоқотда миллий иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқлари ва давлат бошқарувига сунъий интеллект ҳамда Кореянинг рақамли технологияларини интеграция қилиш, тиббиёт, транспорт, божхона ва туризм соҳаларида инновацион ечимларни илгари суриш, миллий тўлов тизимлари ва пул ўтказмалари платформаларини жадал ривожлантириш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
(1).jpg)
.jpg)
Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш бўйича аниқ таклифлар билдирилган. Хусусан, Корея Республикасида Ўзбекистон маданий марказлари тармоғини кенгайтириш, ўзбек тилини ўрганиш дастурларини ривожлантириш, икки мамлакат ҳудудида турли маданий тадбирларни ўтказиш ҳамда ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини корейс тилига таржима қилиш масалаларига урғу берилган.
.jpg)
Президент мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун ватандошларимизга миннатдорлик билдириб, уларнинг ҳар бир ташаббуси батафсил ўрганилишини, энг муҳим лойиҳалар ҳар томонлама амалий қўллаб-қувватланишини таъкидлаган.
Ўзбекистон етакчиси учрашувда қатнашган профессорлар, тадбиркорлар, фаоллар ва талабаларга ўқишда ва касбий фаолиятда муваффақиятлар тилаб, давлатимиз улар билан мулоқотга доимо очиқлиги, ватандошларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини алоҳида қайд этган.
(1).jpg)
.jpg)
Ўз навбатида, учрашув иштирокчилари Президентимизга ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва орзу-ниятларни рўёбга чиқариш учун яратилаётган янги имкониятлар учун самимий миннатдорлик билдириб, ўз билим ва ғайратини Ватанимиз фаровонлиги ва равнақи йўлида сафарбар этишга ҳамиша тайёр эканлигини айтишган.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ