Боланинг уйқу режимини қандай тўғриласа бўлади?

Сақлаш
16:12 / 15.09.2026 75 0

Мана, ўқув йили ҳам бошланди. Эндиликда болалар мактабга бориш учун эрта туришга одатланиши керак бўлади. Чунки таътил давомида уйқу режими бузилган бўлади. Оқибатда, эрта туришга қайта ўрганиш осон кечмайди.

 

АҚШдаги Миллий болалар касалхонаси педиатри Габрина Диксоннинг фикрича, яхши уйқу ўқувчиларга дарсларни ва кундалик вазифаларни яхшироқ бажаришга ёрдам беради.

 

Хўш, яхши уйқу меъёри қанча? Бу ёшга қараб фарқ қилади. Масалан, мактабгача ёшдаги болалар кунига 13 соатгача, 6–12 ёшдагилар 9–12 соатгача, ўсмирлар 8–10 соатгача ухлаши зарур.

 

«Бундай режимга қандай ўтиш керак?» деган саволга эса мутахассислар «Ҳар куни олдинги кунга нисбатан 15–30 дақиқа эртароқ ётиш керак» дея жавоб беради. Бу амалиёт танани аста-секин янги режимга ўргатар экан.

 

Ухлашдан олдин қуйидагиларни бажариш тавсия этилади:

▪️ Оғир (ёғли, тўйимли) овқатлар емаслик;

▪️ Ухлашдан 2 соат олдин телевизор ва гаджетлардан воз кечиш (бунинг ўрнига бола китоб ўқиши ёки душ қабул қилиши мумкин);

▪️ Мияни қийнамаслик.

 

Таъкидланишича, эрталабки ёруғлик мияни фаолликка ундайди. Шунинг учун ҳам мутахассислар уйқудан уйғонган бола дераза олдида ўтириши ёки ташқарига чиқишини тавсия қилади.

 

Хабарда ёзилишича, баъзи ота-оналар боланинг ўзига хос хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш керак, деб ҳисоблашади. Мисол учун, агар бола китоб ўқиш учун ухлашни кечроққа қолдиришни сўраса, бунга рухсат бериш ҳам фойдали экан. Бу орқали бола ўз эҳтиёжини ҳимоя қилишни ўрганади.

 

Бола ҳатто кеч ётиб, эрталаб ўзини ёмон ҳис қилиб уйғонса, бу ҳам фойдали тажриба бўлиши мумкин.

 

Баъзан бола вақтида ётса ҳам, биринчи дарс куни олдидан ҳаяжон туфайли ухлай олмайди. Мутахассис бундай ҳолатда ота-оналарга бола билан гаплашиб, уни айнан нима ташвишлантираётганини билишни маслаҳат беради. Иложи бўлса, стресс келтирувчи нарсани олдиндан бажариб қўйиш кераклиги айтилади. Бунга мактабга бориб келиш ёки «очиқ эшиклар куни»да синфдошлар билан танишиш кабилар мисол бўлиши мумкин.

 

Хуллас, ота-оналар ва болалар ўқув йили бошида янги тартибга олдиндан тўлиқ тайёрлана олмайди. Одатда болалар вақт ўтиши билан янги режимга мослашади. Шу сабабли мутахассислар ота-оналарга қўлидан келганини қилишни маслаҳат беришади. Чунки янги тартибга кўпинча нафақат болалар, балки ота-оналарнинг ўзи ҳам аста-секин ўрганиб боради.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//