Жамият
Марказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари ўртасида InfoCards ахборот алмашинуви тизими жорий этилди.
Янги тизим банк картаси блокланган тақдирда унинг қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, қачон ва қандай сабабга кўра блокланганига оид маълумотларни тезкор аниқлаш имконини беради.
Хабарга кўра, эндиликда бунинг учун фуқаронинг қўшимча равишда Марказий банкка мурожаат қилиши талаб этилмайди. Шунчаки карта эгаси ўзига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилиши кифоя. Банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни аниқлаб, картанинг блокланиши юзасидан тушунтириш беради.
«Мазкур тизим фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш, ортиқча оворагарчиликни камайтириш ҳамда банк хизматларидан фойдаланишда тезкорлик ва шаффофликни оширишга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ