Илм-фан
Олимлар PathStAR (патологик тасвирлар асосида структуравий қариш тезлигини ўлчайдиган тизим) деган янги усул яратишди. У одамнинг ёшини билмасдан, фақат тўқима расмларига (микроскопик кесмаларга) қараб, органнинг «структуравий жиҳатдан» қанчалик қариганини аниқлашга ёрдам беради.
Тадқиқотчилар 970 нафар вафот этган донорнинг (21–70 ёш оралиғида) 40 хил тўқимасидан олинган 25 306 та биопсия (тўқима намунаси) расмини таҳлил қилишган.
Хулосага кўра, тананинг қариш жараёни бир текис кечмайди. Масалан, қон томирлар ва оёқдаги нервлар энг эрта қариса(30 ёшда), бачадон ва вагина 50 ёшда ушбу жараёнга ўтади. Аксинча, овқат ҳазм қилиш органлари ва эркак репродуктив органлари бўлса икки босқичда қарийди( ҳам 30, ҳам 50 ёшда).
Қизиқ томони, айрим органларнинг «эскириши» бошқа органларнинг қаришига ҳам сабаб бўлади. Мисол учун, ичаклари тез қариган эркакнинг простатаси ҳам тезроқ қарийди (гормонлар билан боғлиқ).
Таъкидланишича, қариш тезлашган даврида ҳамма органда битта умумий нарса кузатилади: яллиғланиш ортади, энергия ишлаб чиқариш ва «таъмирлаш» тизимлари сусаяди.
Олимларнинг сўзларига кўра, қариш умумийликка эга эмас, балки ҳар бир орган ўз «жадвали» бўйича, кўпинча босқичма-босқич қарийди.
Бу тадқиқот келажакда қаришга қарши даволарни аниқроқ ва вақтга мос қилиб ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ