Илм-фан
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Қўрғонтепа ёдгорлигида олиб борилаётган археологик қазишма ишлари давомида муҳим топилма аниқланди.
(1).jpg)
Хабарга кўра, Самарқанд археология институти ходимлари иштирокидаги тадқиқотлар жараёнида асрларга оид ибодатхона қолдиқлари орасидан гипсдан ишланган ҳайкалнинг бош қисми топилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Қўрғонтепа ибодатхонасининг диний-бадиий безаги бўлган мазкур топилма ўша давр санъатини ўрганишда муҳим илмий аҳамиятга эга.
.jpg)
Ҳайкалнинг юз тузилиши, соч турмаги ва бошқа иконографик хусусиятлари қадимги Сўғд санъатининг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, қазишмалар давомида аниқланган хоналар қолдиқлари ва бошқа археологик топилмалар ибодатхонанинг ички тузилиши ва вазифаси, шунингдек, бу ерда амалга оширилган диний маросимлар ҳақида янги маълумотлар олиш имконини беради.
«Ўзбекистоннинг археологик салоҳияти нақадар бой эканини бундай топилмалар яна бир бор намоён этмоқда. Биз нафақат тарихий- асрашимиз, балки янги авлод тадқиқотчилари учун зарур шароитларни яратишимиз керак. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили археологик тадқиқотларни, аввало, ёш археологларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 25 миллиард сўм миқдорида грантлар ажратилади. Иқтидорли мутахассислар тўлақонли археологик қазишмалар олиб бориши, замонавий илмий усуллардан фойдаланиши ва мамлакатимиз келажагига хизмат қиладиган янги кашфиётларни амалга ошириши учун имконият яратишни мақсад қилганмиз», — деди Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов.
.jpg)
Маълумот учун, 2024 йилда Қўрғонтепадаги мазкур ибодатхона қолдиқлари орасидан тўрт қўлли маъбуд тасвири акс эттирилган деворий рангтасвир, шунингдек, сопол ҳайкалга оид қўл ва оёқ қисмлари ҳам топилган эди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
78370
Жамият
57043
Жамият
56310
Жамият
51359
Жамият
//
Изоҳ йўқ