Сиёсат
Кеча, 11 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестиция ва бандликни ошириш, маҳаллаларда замонавий инфратузилма яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида бугунги мураккаб шароитда ҳар бир туман ва маҳалланинг мавжуд имкониятларини тўлиқ ишга солиш, қўшимча қиймат, инвестиция ва юқори даромадли иш ўринларини кўпайтиришга янгича ёндашиш зарурлиги таъкидланди.
Пойтахт туманларининг ҳар бири ўз салоҳиятидан келиб чиқиб, аниқ йўналишларга ихтисослашиши лозимлиги қайд этилди.
Хусусан:
Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларида Тошкентга кириб келаётган юкларни саралаш, қадоқлаш, тақсимлаш ва етказиб беришга ихтисослашган йирик логистика мажмуаларини ташкил этиш учун катта имконият борлиги;
Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод ва Яккасарой туманларида замонавий бизнес ва молиявий марказларни кўпайтириш орқали 2 миллиард долларлик капитал бозорини шакллантириш ҳамда 20-25 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш мумкинлиги;
Олмазор, Чилонзор ва Учтепада эса таълим, тиббиёт, савдо ва сервис соҳаларида камида 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, 15-20 мингта иш ўрни яратиш салоҳияти мавжудлиги айтилди.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ