Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада иккинчи бор ғолиб бўлди

Сақлаш
15:04 / 11.09.2026 76 0

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.


Жорий йилнинг 3-10 сентябрь кунлари Кореянинг Геонгги провинсияси Гвангжу шаҳрида Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган “III Халқаро мерганлар мусобақаси” да Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мерганлар терма жамоаси учинчи маротаба иштирок этди.
 
Мазкур мусобақада 8 та давлатдан жами 28 та мерганлар жамоаси қатнашди.


Иштирокчи давлатлар:


1. Ўзбекистон Республикаси – 3 та жамоа;
2. БАА – 2 та жамоа;
3. Ветнам Социалистик Республикаси – 3 та жамоа; ;
4. Мўғулистон Республикаси – 2 та жамоа;
5. Туркия Республикаси – 1 та жамоа;
6. Камбоджа Қироллиги – 1 та жамоа;
7. Қозоғистон Республикаси – 1 та жамоа;
8. Жанубий Корея Республикаси – 15 та жамоа.


(Кузатувчи давлатлар: Миср Араб Республикаси ва Туркия (жандарма – ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш қўмондонлиги).


Мусобақанинг 20 та шартлари тунги ва кундузи вақтда бажариладиган махсус тактик машқлардан иборат бўлиб, унда жамоалардан пистолет, автомат ва мерганлик қуролларидан моҳирона фойдаланган ҳолда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитида турли масофадаги нишонларга аниқ ўқ отиш талаб этилди.


Аҳамиятли жиҳати шунда-ки, жорий йилда бажарилган махсус ўқ отиш машқларининг бирортаси ўтган йилда бажарилган машқларни такрорламаган ҳолда машқ шартлари ва қоидалари, ҳар бир машқ бошланмагунга қадар ошкор қилинмади. Шунингдек, мазкур мусобақа давомида нишонларнинг 40%ни ҳаракатланувчи ва ҳавода учувчи дрон нишонлари ташкил этди.


Мусобақанинг асосий хусусияти мерганларни жанг майдонида ўзини хотиржам тутиш ва бошқариш, диққатини жамлаш, чидамлилигини синаш, шунингдек, кучли стресс остида машқларни кундузи ва тунда бажариш билан ажралиб турди.


Ўзбекистон жамоаси мусобақанинг якуний натижасига кўра хорижий давлатларнинг 13 та мерганлар жамоаси орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

I ўрин: Ўзбекистон – 678.4 балл
II ўрин: Ветнам – 666.6 балл
III ўрин: Туркия – 471.1 балл


Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа 2024 йилда ўтказилган ушбу нуфузли мусобақада фахрли иккинчи ўринни, 2025 йилда эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритган эди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//