Навоийшунос олим Мақсуд Асадов Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтига директор этиб тайинланди

Сақлаш
14:01 / 11.09.2026 65 0

Фанлар академияси илмий ташкилотлари директорлик лавозимларига ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди.

 

Маълумки, илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан Физика-математика ва техника, Кимё-биология ва тиббиёт, Ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда Минтақавий бўлимлардаги қатор илмий муассасалар директорлик лавозимларига танлов ўтказилган эди.

 

Танлов жараёнида 65 ёшгача бўлган номзодларнинг илмий салоҳияти, касбий тажрибаси, раҳбарлик қобилияти ҳамда илмий муассаса фаолиятини ривожлантиришга қаратилган дастур ва таклифлари инобатга олинди.

 

Илмий муассасалар директорларининг 8 нафари, яъни, Ўткир Розиқов, Ўрол Маҳманов, Шароф Мирзаахмедов, Фахриддин Кушанов, Мақсуд Асадов, Комилжон Раҳимов, Нигора Каримова, Сабида Исмоилова янги раҳбарлар саналади.

 

Фанлар академияси хабарига кўра, директорлик лавозимига янги тайинлов ўтказилмаган илмий ташкилотлар учун йил якунига қадар қайта танлов эълон қилиниши режалаштирилган.

 

Навоийшунос олим Мақсуд Асадов Oyina.uz колумнисти. Унинг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти директори этиб тайинлангани билан табриклаймиз.

 

Қуйида Мақсуд Асадовнинг Oyina.uz порталида ёритилган мақолалари ҳаволаси келтирилган:

 

Идеали ҳуррият бўлган Шахс

 

Нега “Момақалдироқ остида сайр” қилиш керак?

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//