Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Сақлаш
13:53 / 11.09.2026 58 0

“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва кундуз кунлари 25-30 даражани ташкил этади, баъзи жойларда 32 даражагача, жанубда 35 даражагача бўлиши кутилмоқда.

 

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, бугун ва эртага республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11-12 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.

 

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 16-18 даража, кундузи шанба куни 28-30 даража, якшанба куни 30-32 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:40 / 05.10.2026 0 18
Xotirani kuchaytirishning 10 usuli

//