Спорт
Халқаро университет спорти федерацияси (ФИСУ) президенти Леонз Эдернинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистоннинг талабалар спорти соҳасидаги илғор тажрибасини бутунжаҳон спорт ҳамжамиятига танитиш ва бошқа давлатларда қўллаш мақсадида 2026 йил 29 сентябрдан 2 октябргача I Марказий Осиё талабалар спорти форуми бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, форум доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда халқаро университет спорти ташкилотлари вакиллари иштирокида талабалар спортини ривожлантириш, соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини белгилашга қаратилган учрашув ҳамда тадбирлар ташкил этилади.
Тадбирда Халқаро университет спорти федерацияси (ФИСУ) раҳбарияти, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон ва Туркманистон талабалар спорти федерациялари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Маданият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
78255
Жамият
56976
Жамият
56234
Жамият
51282
Жамият
//
Изоҳ йўқ