Жамият
Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар берди Адлия вазирлиги.
Ҳужжатга кўра, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган, шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан юқори бўлган товушларга чеклов белгиланади. Бундай шовқинларга турар жойларда маиший фаолият, қурилиш майдонларидаги ишлар, қурилиш техникаси ва транспорт воситалари, шунингдек турли транспортларнинг ҳаракати натижасида юзага келадиган шовқинлар киради.
Белгиланган тартибга кўра, иш кунлари соат 23:00 дан 07:00 гача, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари эса 22:00 дан 09:00 гача шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасидан ортиқ товуш чиқариб, фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, шовқиннинг йўл қўйиладиган даражаси одамни сезиларли даражада безовта қилмайдиган ва инсон организмининг функционал тизимлари ҳамда шовқинга сезгир аъзоларида жиддий ўзгаришларга олиб келмайдиган даража сифатида белгиланган. Унинг аниқ мезонлари санитария қоидалари ва нормалари асосида белгиланади.
Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси белгиланди. Шовқиннинг зарарли таъсири оқибатида етказилган зарар учун суд тартибида компенсация ундирилиши мумкин. Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистонда турар жой уйлари ва аҳоли яшаш ҳудудларида рухсат этилган шовқин даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган. Амалдаги санитария меъёрларига кўра:
кундузи (07:00 дан 23:00 гача) — шовқин даражаси 55 дБА дан ошмаслиги лозим;
кечаси (23:00 дан 07:00 гача) — шовқин даражаси 45 дБА дан ошмаслиги керак.
Мазкур меъёрлар “Санитария қоидалари ва меъёрлари” (СанҚваМ 0008-20) ҳужжатида тасдиқланган.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78271
Жамият
56982
Жамият
56240
Жамият
51289
Жамият
//
Изоҳ йўқ