Ўзбекистон мустақил саёҳатлар учун дунёдаги энг яхши бешта йўналиш қаторига кирди

Сақлаш
19:04 / 10.09.2026 72 0

“Adventures” халқаро туристик платформаси талқинига кўра, 2026 йилда ёлғиз саёҳат қилиш учун дунёнинг энг яхши бешта йўналиши қаторидан ўрин олди.

 

“Соло Travel Index 2026” рейтингида мутахассислар 26 та мамлакатни банд қилиш (бронь) тенденциялари, сайёҳларнинг шарҳлари, хавфсизлик даражаси, виза шароитлари ва овқатланиш нархлари сингари кўрсаткичлар бўйича баҳоладилар. Ўзбекистон Италия, Япония ва Португалия каби давлатлар билан бир қатордан жой олди.

 

Муаллифлар АҚШ фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилганидан кейин америкалик сайёҳларнинг қизиқиши ортганини таъкидлаб, мамлакатнинг афзалликлари қаторида тарихий мерос, ранг-баранг табиат ва туристик инфратузилмани эътироф этдилар.

 

Ёлғиз саёҳатчилар учун Нурота тоғларидаги пиёда йўналишлар, анъанавий ўтовларда тунаб қолиш ва Қизилқум чўли орқали Айдаркўлга саёҳат қилиш тавсия этилади.

 

Шунингдек, Буюк ипак йўли тарихи билан боғлиқ бўлган Самарқанд, Бухоро ва бошқа қадимий шаҳарларнинг маданий мероси алоҳида қайд этилган.

 

Ўзбекистон саёҳат харажатларининг ҳамёнбоплиги билан ҳам ажралиб туради ва аввалроқ “Cондé Nast Traveler” талқини бўйича энг арзон туристик йўналишлар рўйхатига киритилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//